Ўзбекистонда коронавирус хотин-қизларга жиддий таъсир кўрсатгани айтилди

11:52 03 Март 2021 Сиёсат
335 0

8 март Халқаро хотин қизлар куни арафасида Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсий ҳаётида раҳбар аёлларнинг ижобий образини мустаҳкамлашга қаратилган "Аёллар етакчи лавозимларда: пандемия шароитида келажакда тенгликка эришиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Бир қатор ҳамкорлар ҳамда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Гендер тангликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия томонидан ташкил этилган тадбир доирасида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга оид масалалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, тадбир доирасида "Гендер тенглик фаоли" миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам кутилмоқда.

Тадбирда таъкидлаганидек, коронавирус пандемиясининг ижтимоий иқтисодий оқибатлари хотин-қизларга жиддий таъсир кўрсатган. Чунки оила аъзоларига қараш билан боғлиқ ҳақ тўланмайдиган ишларнинг кескин кўпайиши, мактаблар ва боғчаларнинг ёпилиши, доимий даромадларнинг йўқлиги ва айниқса, оила аъзоларининг касалликка чалиниши сабабли аёллар зиммасидаги оилавий масъулият сезиларли даражада ортган. Бундан ташқари, соғликни сақлаш ва ижтимоий соҳалар ходимларининг аксарияти аёллар бўлгани боис уларнинг касаллик юқтириш хавфи юқори бўлган.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Гендер тангликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?