Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони яна ортмоқда — ССВ

10:41 17 Сентябр 2021 Жамият
511 0

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони яна ортмоқда, кеча 630 нафарга яқин кишида касаллик қайд этилди.

2021 йил 16 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167268 (+624) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
65 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
15 нафари Андижон вилоятида,
9 нафари Бухоро вилоятида,
14 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
6 нафари Навоий вилоятида,
17 нафари Наманган вилоятида,
51 нафари Самарқанд вилоятида,
10 нафари Сирдарё вилоятида,
18 нафари Сурхондарё вилоятида,
56 нафари Фарғона вилоятида,
19 нафари Хоразм вилоятида,
123 нафари Тошкент вилоятида,
216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: 
Қорақалпоғистон Республикасида 90 нафар, 
Андижон вилоятида 35 нафар,
Жиззах вилоятида 23 нафар, 
Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
Навоий вилоятида 28 нафар,
Наманган вилоятида 8 нафар, 
Самарқанд вилоятида 149 нафар,
Сурхондарё вилоятида 42 нафар,
Фарғона вилоятида 56 нафар,
Тошкент вилоятида 241 нафар,
Тошкент шаҳрида 295 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 160421 (+977) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1179 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?