Ўзбекистонда хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

06:50 28 Апрель 2022 Сиёсат
869 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигида 26 апрель куни хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан ножўя ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, йиғилишда Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш масалаларини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ тузилди.

Унга ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилган. Қайд этилишича, улар кейинчалик парламент томонидан кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер