Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорлик доирасида 1303та мактабга замонавий техник жиҳозлар келтирилди

18:55 07 Июнь 2018 Жамият
1573 0



Янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан Ўзбекистондаги 1303та мактабга замонавий ўқув жиҳозлари олиб келинди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб йиғилишида иштирок этган мухбиримиз Дилшод Каримов Халқ таълими вазирлиги маълумотига таяниб хабар бермоқда.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, бу ишлар Хитой билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Умумтаълим мактабларининг 5-9-синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Унга кўра, 1303 та умумтаълим мактаби компьютерлар, принтерлар, интерфаол доскалар, проекторлар, кондиционерлар, стабилизаторлар, кабел ва тармоқ ускуналари билан таъминланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер