Ўзбекистонда илк бор ТДЮУ QS Stars халқаро рейтингининг ТОП-300 рўйхатида 4 юлдузли университет сифатида баҳоланди

Архив сурат
Буюк Британиянинг энг нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларидан бири QS (Quacquarelli Symonds) томонидан ташкил қилинган QS Stars рейтинги натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари ичида биринчи бўлиб Тошкент давлат юридик университети ушбу рўйхатга киритилди ва ТОП-300 рўйхатда 4 юлдузли университет сифатида баҳоланган. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Тошкент давлат юридик университети Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими томонидан маълум қилинди.
Маълум қилинишича, турли йўналишларда юқори натижаларга эришган Тошкент давлат юридик университетининг биринчи уринишдаёқ 4 юлдузли университет сифатида баҳоланиши QS Stars экспертлари томонидан катта муваффақият, дея эътироф этилган.
Тошкент давлат юридик университетининг QS Stars халқаро рейтинг тизими йўналишлари бўйича эришган натижалари:
Маълумот учун: QS Stars халқаро рейтинг системаси 2009 йилдан буён университетларни 13 та йўналиш бўйича баҳолайдиган, кўпқиррали методология асосида тузилган рейтинг ҳисобланади. Мазкур рейтинг университетларни ўқитиш, тадқиқот, битирувчиларни иш билан таъминланганлик даражаси, халқаро фаолият, академик ривожланиш, университетдаги қулайликлар, онлайн таълим, соҳавий рейтинг, ўқув дастурлари кучи, инновация, санъат ва маданият, ижтимоий масъулият ва инклюзивлик асосида баҳолайди.
Жорий йилда ушбу рейтингдан Марказий Осиёдан 1 университет 5 юлдузли, 2 та университет 4 юлдузли сифатида баҳоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг