Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида «Амир Темур жанговар байроғи учун» мусобақаси ўтказилади. Ғолиб жамоага совринни Президент топширади

19:30 05 Март 2021 Жамият
686 0

2021 йилдан эътиборан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Амир Темур жанговар байроғи учун» мусобақасини ўтказилиши кутилмоқда. Мазкур мусобақани ўтказишга доир Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Мусобақа Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлар (бирлашмалар) ўртасида ўтказилади.

Мусобақа қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

жанговар-хизмат фаолияти;

профессионал тайёргарлик;

ахлоқий-руҳий тайёргарлик;

миллий спорт турлари;

миллий қадриятлар.

Мусобақа ҳар йили икки босқичда ўтказилади.

Мусобақанинг якуний босқичи ғолиби бўлган ҳарбий округ (бирлашма)га Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилар куни байрами арафасида «Амир Темур жанговар байроғи» тантанали равишда топширилади.

Амир Темур жанговар байроғининг кўриниши

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?