Ўзбекистонда гумонланувчилар, қамоққа олинганлар ва маҳкумларга электрон браслет тақилади

11:18 14 Июль 2022 Жамият
682 0

Фото: Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Конвой остидаги шахслар қочишга уринганда (электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа ҳолатларда) электрон браслет товушли ва визуал хабарни онлайн режимида автоматик тарзда бириктирилган конвойчи ходимга ва ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмларига узатади.

Қочиб кетишга уринган конвой остидаги шахсларни уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган “GPS” сигналига мувофиқ «иссиқ изи»дан ушлаш чоралари кўрилади.

2024 йил 1 декабрга кадар ИИО конвой бўлинмалари электрон браслетлар билан тўлиқ таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер