Ўзбекистонда Германиянинг янги элчиси иш бошлади

13:27 25 Август 2021 Сиёсат
656 0

24 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилган Комилов элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг серқирра Ўзбекистон—Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.

Турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинган.

«Германия томони Ўзбекистонга Афғонистондан чет эл фуқаролари ва дипломатларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?