Ўзбекистонда энг арзон палов қайси ҳудудда сотилади?

18:47 01 Июнь 2024 Жамият
709 0

Ўзбекистонда ўтган, май ойида ҳудудлар кесими бўйича энг арзон палов Наманган вилоятидаги, энг қиммати эса Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш муассасаларида сотилгани қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

Агентликка кўра, ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган 1 порция паловнинг ўртача нархлари (2024 йил май ойи учун):

•  Қорақалпоғистон Республикаси – 24 300 сўм;
•  Андижон вилояти – 24 600 сўм;
•  Бухоро вилояти – 28 600 сўм;
•  Жиззах вилояти –26 200 сўм;
•  Қашқадарё вилояти – 27 900 сўм;
•  Навоий вилояти – 24 400 сўм;
•  Наманган вилояти – 19 900 сўм;
•  Самарқанд вилояти – 27 300 сўм;
•  Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм;
•  Сирдарё вилояти – 23 500 сўм;
•  Тошкент вилояти – 25 400 сўм;
•  Фарғона вилояти – 23 300 сўм;
•  Хоразм вилояти – 27 600 сўм;
•  Тошкент шаҳри – 30 200 сўм.

Маълум қилинишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер