Ўзбекистонда электромобиллар учун юқори тезликдаги қувватланиш тизими пайдо бўлади

Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистонда «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш доирасида қуёш энергиясидан фойдаланиш асосида электромобиллар учун юқори тезликда зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистонда Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Қайд этилишича, Хитойнинг Henan Suda Electric Vehicle Technology компанияси илмий тадқиқотлар учун институтга 20 та электромобиль ажратган. Бу электр транспорт воситаларининг яшил иқтисодиёт ва энергиянинг ажралмас қисми эканлиги билан боғлиқ.
Институтнинг ўзида умумий қуввати 40 кВт бўлган қуёш батареялари ўрнатилган бўлиб, бу ташкилотни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлайди.
Институт олимлари соҳа ривожини жадаллаштириш мақсадида қуёш технологиясидан фойдаланган ҳолда электромобиллар учун юқори тезликда қувватлантирувчи қурилмалар яратиш ва ишлаб чиқиш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳадан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг иқлим шароитини инобатга олган ҳолда барча ҳудудларда маҳаллий электр тармоқлари билан параллель равишда ишлайдиган қуёш фотоэлектр станциялари орқали электр транспорт воситаларини тез зарядловчи қурилмаларни жорий этишни ривожлантиришдан иборат.
Бундай тизим йилига 32 минг кВт электр энергияси ишлаб чиқаради, бу эса 950 та электромобилни қувватлантиришга мўлжалланган, шунингдек, 11,2 минг куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 19,8 тонна зарарли моддалар чиқишининг олдини олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг