Ўзбекистонда бўлиб ўтган шахмат турнирида 5 нафар иштирокчи халқаро талабларни бажарди
Кеча якунига етган шахмат бўйича ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирда 5 нафар иштирокчи ФИДEнинг турли талабларини бажарди. Қувонарлиси, уларнинг тўрт нафарини ўзбекистонлик шахматчилар ташкил этишди.
Жумладан, Нилуфар Ёқуббоева аёллар ўртасида гроссмейстерлик талабини бажаришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга у эркаклар ўртасида халқаро мастер талабини ҳам бажарди.
Али Қосимов, Муҳиддин Мадаминов ҳамда Бобур Сатторовлар эса халқаро мастер талабини бажарган шахматчиларимизга айланишди.
Шунингдек, халқаро турнирда фахрли 3-ўринни қўлга киритган тожикистонлик Муҳаммад Хусенходжаев халқаро гроссмейстер талабини бажарди.
Бугун Халқаро шахмат академиясида ушбу шахмат усталарига махсус сертификатлар топширилди.
Ушбу мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдухакимов ҳам иштирок этди
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг