Ўзбекистонда аудиторлик хизматлари бозори ислоҳ қилинди

01:35 23 Январь 2022 Жамият
819 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистонда аудиторлик хизматлари бозорига ўзгартиришлар киритилди.

Маълумотларга кўра, аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби бекор қилинган.

Қайд этилишича, аудиторларни сертификатлашнинг замонавий тизимини жорий этиш, уларнинг малакаси ошкоралигини таъминлаш, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари ва халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик ташкилотларида сертификатланган мутахассислар сонини кўпайтириш мақсадида 2021 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги қарори «Аудиторларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори жамоат бирлашмаларига ўтказишни назарда тутади.

Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар учун қатор имтиёзлар яратилиб, уларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. 2022 йил 1 январь ҳолатига аудиторлик ташкилотлари сони 96 тага етди, мазкур ташкилотларда 650 дан ортиқ аудитор фаолият юритмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер