Ўзбекистонда 9 ойда қанча картошка етиштирилган? Бунда қайси ҳудуд етакчи?

14:54 31 Октябр 2022 Жамият
365 0

Фото: Иллюстратив cурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-сентябрь ойларида республикамизда 2,6 млн. тонна картошка етиштирилган.

Картошка етиштириш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,6 % га ошган.

2022 йилнинг 9 ойида ҳудудлар кесимида етиштирилган картошка ҳажми:

Қорақалпоғистон Р. – 56 минг тонна;

Андижон вилояти – 243 минг тонна;

Бухоро вилояти – 233,4 минг тонна;

Жиззах вилояти – 54,5 минг тонна;

Қашқадарё вилояти – 148,5 минг тонна;

Навоий вилояти – 74,8 минг тонна;

Наманган вилояти – 256,6 минг тонна;

Самарқанд вилояти – 544,2 минг тонна;

Сурхондарё вилояти – 298,1 минг тонна;

Сирдарё вилояти – 53,6 минг тонна;

Тошкент вилояти – 302,8 минг тонна;

Фарғона вилояти – 255,4 минг тонна;

Хоразм вилояти – 128,1 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?