Ўзбекистонда 5 кун давомида электр энергияси учун онлайн тўловлар қабул қилинмайди
«Hududiy elektr tarmoqlari» АЖ томонидан янги «HET BILLING» дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 июль соат 23:50дан 5 август соат 22:00гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.
«Шу билан бирга истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмаслигини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг