Ўзбекистонда 22 ноябрь куни об-ҳаво ҳарорати кўтарилади

00:43 22 Ноябрь 2021 Жамият
628 0

«Ўзгидромет» 22 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 22 ноябрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража, 23–24 ноябрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ, 25 ноябрда кечаси 0–5 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 22 ноябрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ, 23 ноябрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 14–19 даража илиқ, 24–25 ноябрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 22 ноябрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ, 23 ноябрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ, 24–25 ноябрда кечаси 2–7 даража, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 22 ноябрда кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ, 23–25 ноябрда кечаси 0–5 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?