Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши мумкин

21:09 21 Декабрь 2022 Жамият
751 0

Фото: Иллюстратив фото

Бу 19 декабрь куни сенаторлар томонидан «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда ўз аксини топган.

Ҳужжат билан «алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда». Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунда 20 ёш этиб белгиланган.

Сенатнинг 27-ялпи мажлисида сенаторлар томонидан рад этилган ушбу қонун навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?