Ўзбекистонда 2021 йилда автомобиль рақамлари қарийб 300 миллиард сўмга сотиб олинган

18:34 14 Январь 2022 Жамият
293 0

2021 йилда Ўзбекистонда автомобиль рақамлари қарийб 300 миллиард сўмга сотиб олинган.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда онлайн-аукцион орқали 298,8 миллиард сўмлик 139,4 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари сотилган.

Қайд этилишича, 2021 йилда рақамлар сотуви миқдорий жиҳатдан 40 фоизга, жами 21 фоизга ошган.

Битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 миллион сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, сотилган автомобиль рақамларининг 91 фоизи жисмоний шахслар томонидан, 9 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган.

Сотилган рақамнинг минимал қиймати 450,5 минг сўмни, энг қиммат рақами эса 441,5 миллион сўмни ташкил қилди. Шунингдек, тугалланган транзакцияларнинг 37 фоизи премиум тоифадаги автомобиль рақамларига тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича энг кўп автомобиль рақамлари қуйидаги вилоятларда харид қилинган:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти — 48 фоиз;

Самарқанд ва Фарғона — ҳар бирига 8 фоиздан;

Наманган ва Андижон — ҳар бирига 6 фоиздан;

Бухоро — 5 фоиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?