Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

15:42 07 Август 2022 Иқтисодиёт
1514 0

Фото: Архив сурат

2022 йилда 50 минг гектар узумзорлар барпо этиш режалаштирилган. Бунинг учун 61,2 млн дона ток кўчатлари экилиши кўзда тутилган.

2022 йилда 1,8 млн тонна (ўтган йилга нисбатан +122 минг тн/107,2%) узум ишлаб чиқариш кутилмоқда.

Узумнинг маҳаллий ноёб навлари: «Пушти тойфи», «Ўзбекистон мускати», «Каттақўрғон», «Паркент», «Ризамат», «Нимранг», «Ҳусайни келин бармоқ».

Токни ерда сўрисиз ўстириш усули Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида қўлланилади.

Токни ишком (воиш)да ўстириш эса Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсида кўп учрайди.

Узум етиштиришда Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер