Ўзбекистонда 165 кишида коронавирус аниқланди, яна 2 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, 2020 йил 16 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 109 (+165) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг, 149 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 64 ёшли К.Н. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 73 ёшли Н.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 30 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4215 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг