Ўзбекистонда 12-14 ёшли қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш бошланди

09:25 01 Декабрь 2021 Жамият
616 0

Ўзбекистонда 12-14 ёшли қизлар папиллома вирусига қарши эмланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1700 нафарга яқин аёлда одам папиллома вируси туфайли бачадон бўйни саратони билан касалланади. Ушбу касалликка қарши энг самарали чора эмлашдир. Қизларни мунтазам эмлаш, айниқса ўсмирлик даврида, касаллик ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.

Ушбу эмлашлар аёлларнинг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлайди. Дунёнинг 102 мамлакатида миллий эмлаш дастурига 9 ёш ва ундан катта ёшдаги қизларни эмлаш киритилган. Ўзбекистон ҳам 2019 йилдан буён ушбу давлатлар қаторига қўшилди, – дейди Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлиги бошқармаси бошлиғи Дилором Турсунова.

Эмлаш учун 1 миллион 400 минг доза ОПВ вакцина ва шпритслари эҳтиёжга мос равишда жойларга етказилди. Санитария-эпидемиология фаровонлиги ва соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, дунёнинг 102 мамлакатида 270 миллион дозадан ортиқ бундай вакциналар қўлланилган. Айни пайтда Нидерландиянинг Мерcк компаниясида ишлаб чиқарилган 1 миллион 400 минг доза «Гардасил» вакцинаси мамлакатимизга олиб келинган ва яроқлилиги текширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?