Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси вафот этди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази хабар берди.
"С. Ҳакимов 1951 йил 25 мартда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган.
1977 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 2002 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан тақдирланган.
Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган. Ўзбекистонда социал таъминот” журнали масъул котиби, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бўлим мудири, «Ўзбекистон овози» газетаси бўлим мудири, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси масъул котиби, «Маърифат» газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ахборот маркази раҳбарининг ўринбосари, раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги бош директори, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.
2016 йилнинг 29 декабридан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзиямизни изҳор этамиз" дейилади таъзия хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг