«Ўзбекистон юрагидаги бутунжаҳон мероси» кўрсатуви Индонезия телеканалида намойиш этилмоқда

Фото: Иллюстратив фото
Индонезиянинг машҳур «Televisi Republik Indonesia» телеканали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган лавҳаларни суратга олган эди. Шу кунларда айни каналда мамлакатимиз зиёрат туризмини тарғиб этувчи туркум кўрсатувлар намойиш этилмоқда.
«Stay at Home» рукнида эфирга узатилаётган «Journey - Warisan Dunia di Jantung Uzbekistan» (Саёҳат – Ўзбекистон юрагидаги бутунжаҳон мероси) дастури мухлисларини юртимиз тарихий ва меъморий обидалари билан таништиради. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбандий сингари буюк алломаларимиз қолдирилган бой маънавий мерос ҳақида ҳикоя қилади.
Ушбу кўрсатувлар орқали томошабинлар Тошкент метрополитени, Регистон майдони, Гўри Амир ва Имом ал-Бухорий мақбарасига ҳам «саёҳат» қиладилар.
Дастурнинг кейинги уч қисми июль-август ойларида намойиш этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг