Ўзбекистон январь-июль ойларида 643,9 тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилди

10:28 08 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
445 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қиймати 2,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 643,9 тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

✅ Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 102,9 тоннага ошган.

✅ Ўтган 7 ой мобайнида импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

Россия – 329,2 тонна

Қозоғистон – 225,9 тонна

Белорусь – 43,1 тонна

Франция – 26,4 тонна

Литва – 16,5 тонна

Польша – 2,0 тонна

Испания – 0,5 тонна

Германия – 0,1 тонна

Италия – 0,1 тонна

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?