Ўзбекистон визасини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Туркманистон республикаси фуқароси М.К. фуқаро З..Ж.ни алдаб, ишончига кириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, унинг Туркманистонда яшовчи холаси Н.Ж.га Ўзбекистон Республикаси визасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда Бош прокуратура "Халқ сўзи"га маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ва ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар “Намозгоҳ” кўчасида жойлашган “Мирхан” кафеси олдида кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ долларини олган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Туркманистон Республикаси фуқаросиМ.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ОТМларга қабул квоталари эълон қилинди
- Германия ташқи ишлар вазири Бербок Россияни озиқ-овқат уруши олиб бораётганликда айблади
- Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ болалар азият чекади
- Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
- «Маънавият фестивали» барчани эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради
- Бир ниҳол экдингми Ватан боғига...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг