Ўзбекистон вакили Швейцарияда ўтказилган енгил атлетика бўйича халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ушбу мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров узунликка сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган “бронза” даражасидаги ушбу турнирда Анвар Анваров 8,22 метр натижа қайд этди. Ушбу натижа билан у 1985 йилдан бери ўзгармай келаётган ўзбекистонлик атлетларнинг рекордини янгилади.
Турнирнинг узунликка сакраш дастурида Куба вакили Алехандро Парада 8,10 метрга сакраб иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса Гангконг спортчиси Мин Чангга насиб этди. У 7,82 метр масофани забт этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг