Ўзбекистон вакили БААнинг “Глобал ҳукумат етакчилари дастури”да қатнашди
Марказий Осиё, Кавказ, Африка ва Лотин Америкаcи минтақасидан 30 та давлат вакиллари Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати томонидан йўлга қўйилган “Глобал ҳукумат етакчилари дастури”да иштирок этишди.
Жорий йилнинг 11 февраль куни ушбу дастурнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. БАА томони таклифига мувофиқ тадбирда иштирокчи давлатларнинг ушбу мамлакатдаги элчилари қатнашди.
Ўзбекистон Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тавсия қилинган номзодлар орасида ўтказилган саралаш имтиҳонларидан ўтган Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев ушбу дастурда иштирок этди.
Дастур тингловчилари дастлаб 7 та модулни онлайн форматда ўрганишди. 2023 йил ноябрь ойида бевосита БААда ташкил этилган 1-босқич ўқувларида қатнашдилар. Офлайн ўқувлари давомида БАА Ҳукуматининг 9 нафар вакилларининг маърузалари тингланди ўрганилди.
Якуний дастур доирасида иштирокчилар “Медиа билан ишлаш” курсида таҳсил олишди, шунингдек, якуний лойиҳа ишини ҳимоя қилишди. Дастур қатнашчилари, шунингдек, 12-14 февраль кунлари Халқаро Ҳукумат саммитида иштирок этиб, лойиҳа доирасида тажриба алмашадилар.
“Глобал ҳукумат етакчилари дастури” иштирокчилари, шунингдек, гуруҳларга ажратилган ҳолда маълум бир мамлакат мисолида лойиҳа устида иш олиб бориши кўзда тутилган.
Курс тингловчиларидан ташкил топган гуруҳларнинг бири “Иқтисодий ўсиш ва мувозанатни таъминлаш мақсадида ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ечимларни белгилаш” мавзусидаги лойиҳа иши Ўзбекистон мисолида амалга оширилди. Мазкур гуруҳ таркибидан Ўзбекистон, БАА, Грузия, Қирғизистон, Сенегал ва Руанда вакиллари жой олди.
Лойиҳа доирасида кичик ёшдаги болалар учун анимацион мини-видеороликлар орқали дастлабки кўникмаларни шакллантириш, таълим дастурлари орқали молиявий саводхонлик билимларини ошириш, махсус мобил илова орқали ёшларда молиявий саводхонлик кўникмаларини шакллантириш сингари асосий мавзуларда бир қатор долзарб таклифлар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг