Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар

Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг фахрий меҳмони сифатида Самарқандда бўлиб турган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Туркманистон Президенти биродар Ўзбекистонда унга кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
Олий мартабали меҳмон Самарқандда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этди.
Президентлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги анъанавий яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани ва аниқ амалий мазмун билан бойиганини мамнуният билан таъкидладилар.
Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани ва йил бошидан 10 фоизга ортгани кўрсатиб ўтилди. Логистика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар ҳамкорлиги ва маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг