Ўзбекистон ва Туркия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.
Кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.
Қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва янги ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш, Туркия етакчи компанияларининг мамлакатимиздаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол гуманитар алмашинувларни, энг аввало, маданият ва таълим соҳаларида давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Вазирларнинг «Ўзбекистон-Туркия-Озарбайжон» форматидаги мунтазам учрашувлари доирасида самарали мулоқотини кенгайтиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг