Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

Фото: Сирожиддин Воҳидов/"Халқ сўзи"
2022 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов мамлакатимизга ташриф билан келган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ШҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар Ўзбекистон раислигида Ташкилотнинг шу кунгача 40 дан ортиқ тадбирлари муваффақиятли ўтказилганини қайд этди ҳамда жорий йилнинг май-сентябрь ойларига мўлжалланган юқори даражадаги учрашувларнинг ташкилий масалалари ва кун тартибини муҳокама қилдилар.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ташаббуси билан ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари йўлга қўйилган бўлиб, улар Ташкилот кун тартибини замонавий воқеликни ҳисобга олган ҳолда бойитишга хизмат қилмоқда. Хусусан, ШҲТга аъзо давлатларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича илк бор вазирлар йиғилишлари ташкиллаштирилди. 17 май куни эса Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини бўйича масъул идоралар раҳбарларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
ШҲТ Бош котиби асосий воқеа — 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик кўриш, мамлакатимиз томонидан Самарқанд саммитини мазмунан бойитиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юксак баҳолади. Шу нуқтаи назардан, томонлар бўлажак саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларни келишиш жараёнини тезлаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
ШҲТ фаолиятини янада ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари, жумладан, Афғонистондаги мавжуд вазият ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг