Ўзбекистон ва Россия ўзаро ҳамкорликда янги транспорт-транзит коридорларини ривожлантиради

20:01 25 Январь 2023 Сиёсат
597 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 25 январь куни Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссиясининг 23-йиғилишида қабул қилинган келишувлар ижроси доирасида Ўзбекистон Транспорт вазирлигида ишчи гуруҳ учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг масъул ходимлари, шунингдек, Россия транспорт вазирлиги «Халқаро транспорт коридорлар дирекцияси» автоном нотижорат ташкилоти вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда халқаро юк ташишлар, жумладан, транзит ташиш ҳажмини ошириш, шунингдек, юкларни ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш мақсадида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси орқали ўтувчи янги логистика транспорт йўлакларини шакллантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар Россия Федерациясини Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё билан боғловчи «Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон» муқобил мультимодал транспорт-транзит йўлаги истиқболи юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув иштирокчилари 2023 йилда янги транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олдилар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг кейинги босқичларини белгилаб олдилар.

Шу мақсадда «Халқаро транспорт коридорлар дирекцияси» АНТ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер