Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг музокаралари мамлакатларимиз ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашнинг истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, қўшма кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, транзит ва логистика, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш масалаларига устувор аҳамият қаратилди. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилди.
Шунингдек, глобал ва минтақа кун тартибида турган ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Президентимиз Ўзбекистон халқларимиз ўртасидаги самимий биродарлик муносабатларини юксак қадрлашини таъкидлади.
— Бугун тарихий қарор қабул қиляпмиз, ҳамкорлигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтаряпмиз. Кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кенг кўламли шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги интилишимиз қатъий. Бунинг учун барча имконият ва ресурсларни ишга соламиз, Мақсадимиз – биродар халқларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлигини аниқ мазмун билан бойитиш, — деди Шавкат Мирзиёев.
Икки мамлакат етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг Давлатлараро Олий Кенгаши, Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини таъсис этишга келишиб олдилар.
Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг янги «ўсиш нуқталари», устувор йўналишлари ва муҳим вазифалари белгилаб олинди.
Учинчи мамлакатлардан импорт қилинаётган маҳсулотлар ўрнини босиш орқали зарур маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш номенклатураси ва ҳажмини салмоқли даражада кенгайтириш учун катта салоҳият мавжуд. Товар айирбошлаш миқдори жадал суръатда ошаётгани ҳам бунинг тасдиғидир. Жорий йилда бу кўрсаткич рекорд даража – 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Ушбу кўрсаткични яқин беш йилда ўн миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Шу мақсадда томонлар тегишли «йўл харитаси»ни қабул қилиш, улгуржи-тақсимлаш марказлари ва қўшма агрокластерларни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Томонлар иқтисодиётнинг турли соҳаларида янги қўшма корхоналар ташкил этиш орқали ўзаро манфаатли
Саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди. Машинасозлик, энергетика, электротехника, кимё, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда муваффақиятли лойиҳалар кўп. Эндиликда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа устувор соҳаларда янги йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Хусусан, куни кеча ишбилармон доиралар иштирокида ўтказилган тадбирларда умумий қиймати икки миллиард доллардан зиёд истиқболли инвестиция лойиҳалари тайёрланди.
Бу борадаги саъй-ҳаракатларга қўшимча суръат бағишлаша мақсадида саноат кооперацияси бўйича қўшма халқаро марказ ташкил этилади.
Ҳудудлараро алоқалар ҳамкорликни кенгайтиришда драйвер бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, яқинда ўтган Ҳудудлар форуми натижасида қатор келишув ва савдо шартномалари имзоланди.
Икки мамлакатнинг чегараолди ҳудудларига ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва янги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишга топшириқ берилди.
Транспорт соҳаси муҳим йўналиш сифатида белгилаб олинди. Автомобилда ва темир йўл орқали юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда. Мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар тўлиқ тикланди, янги йўналишлар очилди.
Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз ва учинчи давлатлар бозорларига чиқишни таъминлайдиган янги йўлакларни шакллантириш муҳим эканини қайд этди. Етакчилар «Учқудуқ-Қизилўрда» темир ва автомобиль йўлини ҳамда «
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига ҳам тўхталиб
Томонлар Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ўзаро манфаатлар ва минтақавий яқинлашув ғояларини илгари сурган ҳолда ташқи сиёсат соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш истагини билдирдилар. Президентлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари форматини иштирокчи давлатлар манфаатларига қатъий ҳурмат асосида мавжуд салоҳиятлардан максимал даражада тўлиқ фойдаланиш мақсадида такомиллаштириш йўлида мақсадли иш олиб боришга келишиб олдилар.
Гуманитар алмашинувларни кенгайтириш, таълим, фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Қозоғистон Президенти халқларимизнинг маънавий яқинлиги ва кўп асрлик дўстлиги рамзи сифатида Нур-Султон шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг