Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик муваффақият билан амалга оширилаётгани қайд этилди

08:03 04 Июнь 2021 Сиёсат
420 0

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев раҳбарлигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида самарали музокаралар ўтказилди.

Ҳар иккала давлатнинг парламент аъзолари томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик муваффақият билан амалга оширилаётгани қайд этилди.

«Ўзбекистон бизнинг ишончли ҳамкоримиз бўлмиш Қозоғистон учун очиқ ва яқин дўст сифатидаги мамлакат бўлиб қолаверади. Биз ўзаро манфаатдорлигимизни ҳисобга олган ҳолда фойдали муносабатлар ўрнатишга, ишончли ва очиқ мулоқотни мустаҳкамлашга бундан буён ҳам тайёрмиз», — таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?