Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Рамазон ҳайити билан бир-бирларини табрикладилар

13:26 13 Май 2021 Сиёсат
574 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истакларини изҳор қилдилар.

Қирғизистон Президентининг жорий йил март ойидаги мамлакатимизга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш муҳим экани қайд этилди.

Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?