Ўзбекистон ва Польша Омбудсманлари ҳамкорлиги ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польшанинг Варшава шаҳрига қилган амалий ташрифи доирасида Польша Омбудсмани Марчин Вёнцек билан учрашди.
Самимий суҳбат давомида тажриба алмашинар экан Омбудсманлар ваколатлари бўйича кўплаб ўхшашликлар борлиги маълум бўлди. Масалан ҳар иккала Омбудсманда ҳам фуқаролар манфаатида судга даъво аризаси киритиш ҳуқуқи мавжуд.
Шунингдек, учрашувда Миллий превентив механизм доирасида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифлари бўйича фикр алмашилди.
Омбудсман Феруза Эшматова ўтган йиллар давомида инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, шу жумладан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг ҳуқуқий мақоми мунтазам такомиллашиб боргани, унинг фаолият қамрови ва ваколатлари кенгайгани, инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманга берилган янги таъсирчан чоралар ҳақида ҳам тўхталди.
Мулоқот якунларига кўра, ҳар иккала давлат фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқишда Омбудсманлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Маълумот учун: 1988 йилда Шарқий Европа давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Польшада Омбудсман институти жорий қилинган. Ушбу лавозимни эгаллаган шахс энг юқори даражадаги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга масъул ҳисобланиб, унинг ваколат ва вазифалари Польша Конституцияси ва тегишли қонун билан мустаҳкамланган.
Омбудсманга фуқаролик ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, бузилиш фактини аниқлаш, қонунларга риоя этилишини назорат қилиш ва янги ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг