Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқади

14:57 21 Сентябр 2022 Спорт
831 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Спорт соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, соҳага ажратилаётган маблағларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси шу кунларда хориж давлатларида хизмат сафарида бўлиб турибди. Шу мақсадда куни кеча мамлакатимиз делегацияси аъзоларининг озарбайжонлик ҳамкасблари билан учрашуви ташкил этилди.

Дастлаб, Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон ёшлар ва спорт вазирининг ўринбосари Мариана Василева билан учрашди. Унда томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгра Озарбайжон Миллий Олимпия қўмитасида ушбу ташкилот вице-президенти Чингиз Гусейнзаде билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш борасида атрофлича фикр алмашилди.

Икки давлат спорти тараққиётида муҳим аҳамият касб этадиган мазкур учрашувлар чоғида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

— Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш;

— Йирик мусобақалар ва тизим ташкилотларини молиялаштириш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича молиявий назоратни амалга ошириш механизмларини ўрганиш;

— Нуфузли спорт мусобақаларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнларини ташкил этиш ҳамда бу борадаги чора-тадбирларни молиялаштириш механизмлари билан жойида танишиш;

— Тизим ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини юритиш тактикаси ҳамда уларнинг ўзини-ўзи молиялаштириш механизмларини кўриб чиқиш.

Бундан ташқари, учрашув доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, оммавий спортни янада ривожлантириш борасида биргаликда ишлаш, қолаверса халқаро майдонларда муваффақиятга эришиш борасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер