Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий соҳа ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ратификация қилинишини маъқулланди
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунларни кўриб чиқилди.

Мажлисда сенаторлар ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари чуқур тарихий илдизларга эга эканини, маданий-маънавий қадриятлар, анъаналар ҳамда тарихнинг кўп асрлик муштараклигига асосланганлигини алоҳида таъкидлади. Ҳозирги вақтда бу икки давлат ўртасида ўзаро ишонч ва юксак ҳурматга асосланган ўзаро манфаатли ҳамда самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдеворга айланди.

Сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган битимларни юқори баҳолаб, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат армияларининг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, ушбу Битимлар Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган ва ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳасида, шунингдек, томонлар манфаатлари кесишадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилганлиги қайд этилди.

Сенаторларнинг фикрича, битимларнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янгича туртки беради ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг