Ўзбекистон ва Озарбайжон нуроний етакчилари учрашди

Бугун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида Озарбайжон Оқсоқоллар кенгаши раиси Эльдар Гулиев ва ўринбосари «Озарбайжон-Ўзбекистон» Дўстлик қўмитаси раҳбари Эльдар Ибрагимов, Озарбайжон Миллий мажлиси депутати Машхур Маммадовлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Қизғин ва самимий мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув аввалида вазирнинг биринчи ўринбосари, «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва биродарлик ришталарининг кейинги йилларда янги босқичга кўтарилгани ҳақида тўхталди ҳамда соҳавий ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадидаги ташриф учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, мамлакатимизда кекса авлод вакиллари ҳамда нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини юксалтириш, яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, уларнинг ҳуқуқий кафолатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Эльдар Гулиев самимий таклиф учун ўз миннатдорчилик билдирди, мамлакатимизда кексалар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой касбий ва ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали яхши амалий натижаларга эришиш мумкинлигини алоҳида эътироф этди.
Мулоқот давомида икки томонлама ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 10 дан ортиқ таклифлар муҳокама қилинди ҳамда йўналишлар бўйича келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг