Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида давлат раҳбарлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий табрикладилар.
Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат Президентлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи қўшма бизнес-форум якунларини юқори баҳоладилар.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Бунинг учун зарур шартномавий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, қўшма кооперация, энг аввало, агросаноат соҳасида аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алмашинувлар ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.
Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги самарали раислигини қайд этиб, саммит муваффақиятли ўтишини тилади.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг