Ўзбекистон ва Испания қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда

Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги
Сафардан кўзланган мақсад мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурталаш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш билан изоҳланади.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Испанияда қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳаси 40 йиллик тажрибага эга. Ўз навбатида, ушбу давлатнинг қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизими дунёнинг қишлоқ хўжалиги ривожланган илғор давлатлари томонидан ҳам андоза сифатида тан олинган.
Сафар чоғида Ўзбекистон делегацияси Испаниянинг агросуғурта соҳасини бошқарадиган барча давлат ва хусусий органларида учрашувлар ўтказди. Жумладан, Испания Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр суғурта бўйича давлат агентлиги (ENESA), Иқтисодиёт ва рақамли ўтиш вазирлигининг Суғурта бош бошқармаси ва вазирлик ҳузуридаги Суғурта компенсациялари консорциуми (CCS), «Agroseguro» агросуғурта компаниялари бошқаруви, «MAPFRE» суғурта компанияси, Қишлоқ хўжалиги кооперативлари федерациясида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар чоғида Испания томонига Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳасида тўпланган тажриба ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Испания томони билан бўлиб ўтган мулоқотлар натижасида Ўзбекистонда агросуғурта соҳасини янада ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг