Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ўрганилди

Маълумки, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Ўз навбатида мамлакатимизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва экспорт салоҳиятидан кенг фойдаланишга ҳисса қўшиш истагида бўлган хорижий тадбиркорлар сони ошиб бораётганлигини таъкидлаш лозим.
Ушбу йўналишдаги амалий ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги Элчихонасида ҳиндистонлик тадбиркор, “Curis Pharmaceuticals” компанияси бошқарувчи директори А.В.Адил билан учрашув ўтказилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар, ишлаб чиқарувчилар учун яратилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Бу борада республикада фаолият олиб борувчи фармацевтика эркин иқтисодий зоналари тўғрисида ҳинд тадбиркорига батафсил маълумот берилди.
А.В.Адил мавжуд шарт-шароитларни ижобий баҳолаб, қайд этилган фармацевтика ЭИЗларидан бирида дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни ўрганиб чиқишини маълум қилди.
Бундан ташқари, ҳинд компанияси вакили икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари, хусусан, халқ ҳунармандчилик маҳсулотларини нафақат Ҳиндистонда балки Яқин Шарқ мамлакатларида экспорти ҳамда туризм соҳаларида улкан салоҳият мавжуд эканлигини билдирди.
Хусусан, бугунги кунда дунёдаги пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашгач, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига «зиёрат туризми» ва бошқа йўналишларда сайёҳлик гуруҳларини фаол ташкил этиш имконияти таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг