Ўзбекистон ва Грузия давлат ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

11:00 19 Июль 2022 Сиёсат
256 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

И.Дарчиашвили Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили бошчилигидаги делегация таркибида мамлакатимизга келган.

Бугун 19-июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Грузия ташқи ишлар вазири Илия Дарчиашвили билан учрашув ўтказди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Музокаралар чоғида Грузия ташқи ишлар вазири мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирларни юқори баҳолади. Грузиянинг Ўзбекистон билан барча соҳаларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканлиги таъкидланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Томонлар давлатлараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилибгина қолмай,  сиёсат, иқтисодиёт, транспорт, туризм ва маданият соҳаларидаги алоқаларни жадаллаштириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Транспорт-транзит соҳасида ўзаро ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистон логистика марказлари ва Грузия денгиз портларидан товарларни экспорт қилиш ва импорт қилишда самарали фойдаланиш, юкларни ташишда ўзаро аснода чегирмалар ва имтиёзлар бериш ҳақида айтиб ўтилди. Бундан ташқари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғлайдиган транспорт йўлаклари тизимини яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонларнинг  халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги эслатиб ўтилди.

Маданий-гуманитар алмашинувларни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Грузия маданият ва кино кунларини ўтказиш, шунингдек, биргаликда илмий-техник тадқиқотларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Музокаралар натижалари Ўзбекистон ва Грузия ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг ОАВ вакиллари учун матбуот учун баёнотида эълон қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер