Ўзбекистон ва Германиянинг болалар театрлари мутахассисларининг учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23-24 ноябрь кунлари Гёте институтининг Ўзбекистон театр санъатини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракатлари ва «АСЦИТEЖ Ўзбекистон» миллий марказнинг ҳамкорлиги асосида учрашув-семинар ташкил этилди.
Семинарнинг асосий мақсади болалар учун мўлжалланган театрларнинг фаолиятини турли жабҳаларда ривожлантириш, жаҳон театр жамиятига қўшилишини жадаллаштириш ва тақдим этилаётган хизматлар сифатини кўтаришдан иборат бўлди. Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Фарғона, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳри театрлари ижодкорлари билан Германия театрлари мутахассислари орасида онлайн учрашув ташкил этилди. Мутахассислар бир бирларининг фаолияти билан танишишди, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишди. Шунингдек, ушбу учрашув давомида мутахассислар болалар учун мўлжалланган театрларнинг долзарб масалалари ва унинг ривожланиши борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Учрашув якунида долзарб масалаларнинг ягона рўйхати ва болалар учун мўлжалланган театрларнинг ривожланиши борасидаги ҳамкорлик фаолиятининг умумий йўналишлари аниқланиб олинди. Бундай умумий қарашнинг шакллантирилиши театр менежменти, санъат маркетинги, спектакллар яратиш, томошабинлар билан ишлаш, театр педагогикаси ва барча соҳада ходимларнинг малакаларини ошириш борасида узоқ муддатли ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг