Ўзбекистон ва Буюк Британия Адлия вазирликлари тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида тажриба алмашди

14:22 15 Январь 2022 Жамият
515 0

Адлия вазирлиги томонидан Буюк Британиянинг қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги тажрибаси билан янада кенгроқ таниши мақсадида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Буюк Британия Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда «Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш: Буюк Британия тажрибаси» мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Ўқув-амалий семинарда Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Буюк Британия Адлия вазирлигининг масъул ходимлари Жонатан Хант ва Эндрю Мидс томонидан Буюк Британияда тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг асосий принциплари ва уларнинг тартибга солиш сиёсатга таъсири, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда «ақлли тартибга солиш» усулларининг роли ва бундай тартибга солишни қўллаш амалиёти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Буюк Британиялик мутахассислар томонидан тартибга солиш тизимининг амалда самарали қўлланилиши учун давлат томонидан доимий равишда эътибор қаратилиши, жумладан, баҳолаш жараёнларига катта миқдордаги молиявий маблағлар ажратилиши, бу орқали бизнес субъектлари ҳамда давлат бюджети учун юзага келадиган ортиқча ресурслар сарфланишининг олди олиниши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари Буюк Британияда тартибга солиш таъсирини баҳолаш жараёнида давлат органлари ва жамоатчиликнинг иштироки, баҳолашни амалга оширишда эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини самарали йўлга қўйишдаги қилинган амалий ишлар каби ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир иштирокчиларга Ўзбекистонда жорий этилган тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг янги тизими, шунингдек, соҳада 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Семинар якунида томонлар, Ўзбекистон ва Буюк Британия Адлия вазирликлари ўртасида қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишларни давом эттириш, тажриба алмашиш мақсадида амалий ташрифларни ташкил этишга келишиб олдилар.

"Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?