Ўзбекистон тўрт ойда 113,7 млн. АҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар импорт қилган

09:19 04 Июнь 2021 Иқтисодиёт
345 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 113,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган енгил автомобиллар импорт қилган.

2021 йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 39,5 млн.

Корея – 30,4 млн.

Россия – 22,1 млн.

Таиланд – 6,6 млн.

Германия – 3,3 млн.

Польша – 3,1 млн.

АҚШ – 2,8 млн.

Япония – 1,8 млн.

Қозоғистон – 1,7 млн.

Литва – 1,1 млн.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?