Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширди

08:59 30 Ноябрь 2020 Жамият
220 0

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 1,5 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу йил 65 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон ўтган йилнинг 10 ойига нисбатан экспорт ҳажмини 209,9 млн. AҚШ долларига оширган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Россия – 543,6 млн.

Хитой – 325,9 млн.

Қирғиз Р. – 223,9 млн.

Туркия – 174,4 млн.

Польша – 37,1 млн.

Қозоғистон – 34,9 млн. АҚШ доллари

2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 244,7 млн.

Андижон вилояти – 211,7 млн.

Фарғона вилояти – 201,1 млн.

Тошкент вилояти – 199,4 млн. АҚШ доллари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?