Ўзбекистон томонидан Афғонистонга 1300 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди

18:14 14 Сентябр 2021 Сиёсат
421 0

Фото: Sputnik Афғонистон

Ўзбекистон томонидан Афғонистонга 1300 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди. Инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими Афғонистоннинг Хайратон шаҳрида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон томонидан Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

«Биз бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мамлакат учун оғир пайтларда кўрсатилаётган катта эътибор, қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз", дейди Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиулла Мужоҳид.

Инсонпарварлик ёрдами – ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойафзаллардан иборат бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?