Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-тури доирасида кеча, 18 сентябрь, шанба куни Мисрга қарши баҳс олиб борди.
Учрашув тезкор гол билан бошланди. 2-дақиқада Ҳусниддин Нишонов кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида эса Мустафа Эид ўзбекистонлик футзалчиларнинг хатоси туфайли мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
34-дақиқада Анасхон Раҳматов ён чизиқдан оширилган тўпни супер зарбаси билан мисрликлар дарвозасига жойлаб қўйиб, Ўзбекистонга ғалаба келтирди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида РФИ (Россия) Гватемалани 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа Ўзбекистон B гуруҳида 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Дастлабки икки баҳсда Ўзбекистон РФИ (2:4) ва Гватемалага (4:5) мағлуб бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг