Ўзбекистон терма жамоаси қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатини 12та медал билан бошлади
Фото: Қўл жанги федерацияси
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида қўл жанги бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақада 32 давлатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Чемпионатнинг биринчи кун жанглари ўз ниҳоясига етди. Унда ўзини ҳимоя қилиш йўналишида эркаклар 10 та, аёллар 5 та вазн тоифасида баҳсларга киришишди. Ўзбекистон терма жамоасидан 14 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Улардан 11 нафари эркаклар бўлса, 3 нафари аёллардир. Терма жамоамиз биринчи кун баҳсларида 3та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза медалларини қўлга киритишди.
Биринчи бўлиб терма жамоамиз ҳисобига олтин медални 85 кг вазн тоифасида Баҳром Абдуллаев тақдим этди. Навбатдаги юқори пробали медаллар 90 кг оғирликда Жасур Ҳасанов ва 50 кг ванзда қатнашган Севинч Раимова томонидан қўлга киритилди. 95 кг Назир Мўминов, 70 кг Нилуфар Полвонова кумуш медалга лойиқ деб топилдилар. Бронза медалларига 75 кг оғирликда Асқар Бобоев, 70кг вазнда Амир Аҳмедов, 95+ кг спортчилар ўртасида Жавоҳир Маманбиев, 75 кг оғирликда Шуҳрат Жўраев ва Холмўмин Раббимов сазовор бўлдилар.
Умумий вазн тоифасида жуфтлик баҳсларида қатнашган Жасур Ҳасанов ва Амир Аҳмедовга ҳам бронза медаллари насиб этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг