“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ билан Германиянинг “KFV” тараққиёт банки ўртасида меморандум имзоланди

14:40 22 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
239 0

Айни кунда, Германиянинг Берлин шаҳрида ўтаётган “InnoTrans 2022” Транспорт технологиялари халқаро савдо ярмаркасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг расмий делегацияси иштирок этмоқда.

Тадбирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон транспорт вазирлиги,“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ, Германиянинг “KFV” тараққиёт банки ҳамда Deutsche Bahn AG компаниялари иштирокида тўрт томонлама меморандум имзоланди. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ томонидан электропоездлар ҳамда йўловчи вагонлар сотиб олишда Германиянинг “KFV” тараққиёт банкнинг имтиёзли кредит линиясидан фойдаланиш учун меморандумга қўл қўйилди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари дунёнинг етакчи компаниялари, жумладан, Польшанинг поездлар, вагонлар, трамвайлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Pesa (Пэca) концерни ҳамда темир йўл транспортини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон бозорининг қарийб ярмини эгаллаб келаётган Хитойнинг CRRC Corporation Limited корпорацияси вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.

Музокаралар мобайнида Х.Хосилов томонидан Германиянинг “KFV” тараққиёт банкидан олинадиган имтиёзли кредит линиясидан фойдаланишда тендер ўтказилиши ва унда ҳар иккала йирик ишлаб чиқариш компанияларни иштирок этишга таклиф қилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер