«Ўзбекистон темир йўллари» Мустақиллик байрами муносабати билан маҳаллий қатновларга чегирмаларини эълон қилди
Иллюстратив фото
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2022 йил 1–4 сентябрь кунлари ички йўналишларда йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда.
— Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;
— Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
— Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
— Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
— «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан – 10%.
ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
Эслатиб ўтамиз, «Узбекистан Аирwайс» Мустақиллик байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновларга 50 фоиз чегирма эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дунёнинг энг кекса кишиси Ўзбекистонда яшашига ишонасизми? Нега у ҳалигача Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмаган?
- Дунё аҳолиси қачон 9 миллиарддан ошади?
- Ўзбекистонда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади
- Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига қўшимча ваколатлар берилди
- 2024 йилда 7 миллиондан ортиқ «пақиллоқлар» ва «салютлар» божхонада қўлга туширилган
- Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш учун ордер берилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг